Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончилари Баренц, Греландия ва Норвегия денгизлари узра 12 соатдан зиёд учди.

Самолётлар Баренц, Греландия ва Норвегия денгизларининг нейтрал сувлари устидан режали парвозни амалга оширган. Улар тўлиқ халқаро меъёрларга риоя қилинган ҳолда учишган.

Уларга Шимолий флоти денгиз авиациясининг қирувчилари ҳамроҳлик қилган. Парвоз 12 соатдан зиёд давом этган.