Ўзбекистонлик хонанда Озода Нурсаидова янги клип суратга олаётгани маълум қилди.

Хонанда аллақачон олинган биринчи видеоларни ва янги трекнинг муқоваси учун фотосессияни мухлисларига баҳам кўрди. Клипнинг асосий ролида актриса Асал Шодиева ижро этмоқда.

Видеоларнинг бирида Озода Нурсаидова актриса Асал Шодиевага клип суратга олишдаги асосий роли учун қанча пул тўлаши кераклигини ҳақида гапирди.

“Клипларда тушмаётганингизни биламан, шунинг учун сизни хурсанд қилмоқчиман. Мана, яшил чамадон. Бу сизга икки кунга етиши керак”, – деди Озода Нурсаидова.

Бунга жавобан Асал Шодиева:
“Бу менга бир кунга кифоя қилади”, – деди актриса.

Маълумот учун, ушбу клипни суратга олиш ишларида Ёдгор Носиров иш олиб бормоқда.