Ўзбекистонлик боксчи ва Олимпия ўйинлари совриндори Шаҳрам Ғиёсов ўзининг тўйи қачон бўлиши ҳақидаги ҳазилини мухлислари билан ўртоқлашди.

Бугун спортчи оғир машғулотлардан сўнг, Instagramʼ да «Сизнинг тўйингиз қачон бўлади?» сўровини ўтказди.

«Мени хушхабар билан хурсанд қиласан» -деди Шаҳрам синов бошида.

Аммо омад боксчи томонида бўлмади. Яъни синов сўрови тўй 86 йил ўтгач бўлишини аниқлади.

«Сенга катта раҳмат! Ҳаммаси яхши», – деди синов сўровномаси тугагач боксчи кинояли тарзда.