“Барселона” Испания кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида “Севилья” билан баҳс синашиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйинда каталонияликлар ҳимоячиси Хорди Альба ва “Севилья” ярим ҳимоячиси Сусо жарима майдончасида тўқнашиб, кетган. Сусо рақиб ҳимоячисига қарши қўполлик ишлатган, аммо ҳакам бу вазиятни пенальтига тортадиган вазият дея баҳоламаган.

Сусо ва Алба чап қанотда тўп учун кураш олиб боришади, шу тарзда Альба жарима майдончасида йиқитилади.

“Барселона” клуби эълон қилган видеода кўриниб турибдики, вазият жарима майдончаси ичида содир бўлган, аммо ҳакам Матеу Лаос пенальти эмас, жарима зарбасини белгилаган. Яъни вазият жарима майдончадан ташқарида бўлганини қайд этган.

 

“Биз буни шундай кўрдик”, дейилади “Барселона” тақдим этган видеолавҳада.