Google Chrome браузери 2005 йилдан олдин ишлаб чиқарилган компьютер ва ноутбукларда ишлаши тўхтатилади, хабар қилди Chromium ишлаб чиқариш жамоаси.

Chrome 89 номли дастур янгиланишида эски x86 архитектурасида ишлайдиган процессорларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилмаган. Хусусан уларда Supplemental Streaming SIMD Extensions 3 (SSE3) турдаги командаларни қабул қила олмайди.

Бундан хулоса шуки, Celeron M процессорларида ишлайдиган компьютерлар Windows 10 дастуригача янгилаш мумкин бўлсада, уларга Chrome браузерни ўрнатишнинг иложи бўлмайди.

Chrome 87 ва ундан эски версияда ишлайдиган браузер фойдаланувчилари эса браузернининг техник қўллаб-қувватлаш муддати тугаётгани ҳақида маълумот олишади.

IT гиганти бўлган Google компаниясининг ушбу кўпчилликка маъқул бўлмага чораси фақатгина Windows платформасига таалуқли бўлади, чунки ChromeOS, Android ва Mac аллақачон SSE3 билаш ишлайдиган процессорлар талаб қилмоқда.