Вашингтон ҳайвонот боғидаги пандаларнинг қорда мириқиб ўйнаётгани акс этган видео интернетда машҳурликка эришди.

Икки йилдан буён энди қор билан бурканган Вашингтонда одамлар иссиқ уйларига кириб олишга ошиқишса, Миллий ҳайвонот боғ ҳудудидаги ҳайвонлар бундан шод.

У ерда яшайдиган икки панда акс этган видео одамларга ижобий кайфият улашган. Кузатув камерасига муҳрланган кадрларда пандалар Меи Ксианг ва Тиан Тианнинг қор ўйнаши, сирпаниши ва умуман олганда қорли ҳаводан хурсандлигини кўриш мумкин.

11 ойлик Сяо Ки Жининг ҳаётидаги биринчи қор экани сабаб ҳаммадан ҳам кўпроқ у ҳайратланган. Аммо Сяо ота-онасидан фарқли равишда сайрга чиқишни хоҳламаган, шунчаки қорни бироз ушлаб кўрган, холос. Ушбу видео ҳайвонот боғи ходимларининг Twitter саҳифасида эълон қилинган.

Хитойнинг табиатни муҳофаза қилиш жамияти томонидан келтирилган катта панадалар мазкур ҳайвонот боғида вақтинча, яъни 2023 йилга қадар сақланади. Айни вақтда ҳайвонот боғининг мини-популяциясида учта панда: ота-она ва уларнинг 11 ойлик боласи яшайди.