Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.

Озодбек Назарбеков “Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас” байти билан бошланувчи ғазалнинг биринчи байтини ўқиб, челленжни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга давом эттиришини билдирган эди.