“Халқлар дўстлиги” саройида режалаштирилган консерт дастурлари санаси белгиланди. Жорий йилнинг 19 февралдан “Миллион” жамоаси концерт дастурини тақдим этади.

Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 2020 йил 16 март куни пандемия сабаб тўхтатилган эди. Юлдуз Усмонованинг 2021 йилдаги дастури 10 март кунидан бошланади.

Ўтган йилда сотиб олинган чипталар ўз кучида қолади. Таъкидлаб ўтиш жоиз, яна бир маълумот 8 февралдан “Халқлар дўстлиги” саройининг кассалари очилади.

Ўша кундан мухлислар чипталарини алмаштириб олишлари ҳам мумкин бўлади.