Кеча яъни 2 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон ва амалдаги жаҳон чемпиони Aргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказилди. Муросасиз кечган беллашувда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона голга “албиселеста” вакили Лукас Боло муаллифлик қилди. Ўйиннинг бошида аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди. Жанубий америкаликлар унинг тасвири туширилган футболкаларда майдонга чиқиб келишди. Уларга ўзбек чопонлари совға қилинди. Таъкидлаш жоизки Ўзбек футзалчилари ҳам амалдаги жаҳон чемпионларига муносиб қаршилик кўрсата олди. Биз муросасиз ўтган баҳсдан сўнг меҳмонларимиз вакили Испаниянинг “Жимбе Картагена” клуби аъзоси Лучиано Aвеллинонинг бугунги ўйин ҳамда Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Aвваламбор ғалаба билан табриклаймиз. Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва футзалчилари ўйини ҳақида нима дея оласиз?

– Ўйин жуда яхши ўтди. Ўзбекистон анча ҳужумкор жамоа экан. Эртанги учрашув қийин бўлади деб ўйлайман.

Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақида сизда қандай тасаввурлар уйғонди?

– Ўзбекистон жуда чиройли давлат экан. Халқи меҳмондўст, киришувчан. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси ажойиб!

EFFECT.UZ журналисти
Aброр Поёнов – Аҳмад Муҳаммадов билан ҳамкорликда тайёрлади