Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги тадбиркор Шавкат Ражабов Қарши шаҳридаги “Халқ банки” филиалидан кредит сўраб, барча ҳужжатларни тақдим этган, аммо банк тадбиркорга турли важлар келтириб, кредит ажратиб беришни рад этиб келган.

Узоқ вақт давом этган жараёндан чарчаган тадбиркор банкдан кредит олса, унинг 10 фоизини “бонус” сифатида қайтаришга ҳам рози бўлган. Ушбу ҳолат бўйича “Халқ банки” мутассадиларидан расмий муносабат кутамиз!