Пайшанба куни Нур-Султонда яшовчи Қайирбек Аяшев музли дарёда туриш бўйича Қозоғистон янги рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

28 январ куни 45 дақиқалик рекорд Нур-Султон яқинидаги Ишим дарёсида қайд этилди. Учинчи йил кетма-кет Sputnik Қозоғистон мухбирлари криоатлет (“қишки сузиш спорти” билан шуғулланадиган одамлар) янги рекорд ўрнатиш жараёнига гувоҳ бўлишди.

Аяшев уч карра мамлакат рекордини ўрнатди, ҳар йили 5 дақиқадан кўпайтирмоқда. Тайёргарлик кўрмаган одам музли сувда 10-15 дақиқа турса, ҳаддан ташқари совиб кетиш, ўлимга олиб келиши мумкин.

Спортчи 2022 йилда янги рекорд ўрнатиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Эркаклар учун жаҳон рекорди 2 соат бўлиб – россиялик Дмитрий Балабановга тегишли. Аёллар орасида – бир соат, россиялик аёл Осман Делибаш томонидан ўрнатилган.