Андижон шаҳрида 2021 йил 28 январь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўл-патруль хизмати ходими вафот этди. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 28 январь куни соат 16:00 да Андижон шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчасида ҳаракатланиб келаётган Damas йўлнинг ўнг тарафида хизмат вазифасини бажараётган йўл-патруль хизмати ходими Элёрбек Собировни уриб юборган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида ЙПХ ходими воқеа жойида вафот этган.

Вилоят ИИБ Telegram каналида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати ходими Собиров Элёрбекнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.