Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматига (ДХХ)га ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли равишда ўрганишни буюрди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, пойтахтда ва мамлакатнинг олти вилоятида 50 мингга яқин ёшлар билан суҳбат ўтказилган.

“Таклиф ва истаклар асосида вилоят ва шаҳарларда ёшлар дастурлари тасдиқланди. Ушбу дастурларни амалга ошириш, шунингдек ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли равишда ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматига юклатилган”, дейди Мирзиёев.

 

Президент вазифанинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, Давлат хавфсизлик хизмати дастурларнинг бажарилишини назорат қилиб боришини таъкидлади.

“Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдам беришади ва агар керак бўлса масъул шахсларни топшириқни бажаришга мажбур қилишади”, деб хулоса қилган президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев шу ҳафта давомида бир ҳоким ва яна бир вазир ишдан олиниши ҳақида гапирган эди.