Сунъий интеллект. Бу сўзни охирги пайтлар жуда кўп эшитмоқдамиз. Қандай фойдали ёки зарарли томонлари бор? Бугун ахборот – технологиялари   бўйича амалга оширилаётган жадал ишларни Жанубий Корея мисолида таҳлил қилишга уриниб кўрамиз…

Мағлуб бўлмайдиган “мавжудот”

Хонанда Ок Дху Хён марҳум Ким Кван-сеокнинг сунъий интеллект версияси билан дует куйлаши айтилмоқда. Жанубий Кореялик марҳум юлдузнинг овозини саҳнага қайтариш учун сунъий интеллектдан фойдаланилган, аммо омма буни қандай қабул қилиши борасида хавотирлар жуда кўп.

Сўнгги 25 йил ичида биринчи маротаба Жанубий Кореянинг супер юлдузи Ким Кванг-сеокнинг ўзига хос вокаллари миллий телевидениеда янги материалларни куйлаш орқали эшитилади. Машҳур қўшиқчи анча аввал вафот этганлиги сабабли бу ғоят ғайриоддий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда. SBS миллий телерадиокомпанияси шу ҳафта охирида эфирга узатиладиган янги дастурларида Кимнинг овозини жонлантириш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Жанубий Кореяда таниқли қўшиқчиларни қайта тиклаш учун сунъий интеллектдан биринчи марта фойдаланилаётгани йўқ. Декабрь ойида маҳаллий мусиқий канал бир кўрсатувида сунъий интеллект ёрдамида марҳум рассомларнинг голограммаларидан фойдаланиб, уларнинг хотирасини ёдга олганди.

Янги йил арафасида эса Поп супер юлдузлари 2014 йилда операциядан сўнг вафот этган хонанда Шин Хе-чулнинг сунъий интеллектли версияси билан онлайн тарзда чиқиш қилишди. Сунъий интеллектуал намойишлар, мусиқа шоулари мухлисларни кучли ҳаяжонга солмоқда. Бироқ айрим корейслар марҳумларнинг овозини тирилтириш яхши эмаслиги ҳақида бонг урмоқда. Aфсонавий корейс қўшиқчиси Ким бор-йўғи 31 ёшда эди. 1996 йилда кариерасининг энг юқори чўққисида вафот этганида, “Оддий кишининг мактуби”, “Менинг ҳаётим қўшиғи”, “Саҳрода” сингари тароналари хитга  айланиб улгурганди. Унинг ўлими шу қадар даҳшатли  ҳисобланадики, баъзилар ўз жонига қасд қилишининг расмий сабабини ҳеч қачон қабул қилмаган, аксинча у ўлдирилган ёки фитна қурбони бўлган деган назарияларга ишонишни афзал кўришади. Бир неча ўн йиллар ўтгач, мухлислар ҳанузгача Тегу шаҳридаги болалик уйи ёнида, унинг шарафига номланган кўчада тўпланишади. Гарчи бу йилги маросимлар асосан коронавирус пандемияси туфайли онлайн тарзда ўтказилган бўлса – да, уни қадрловчилар анча фаол бўлишди. Руҳини шод қилиш борасида Ким Кван-сеокнинг туғилган шаҳри Тегуда 2016 йил 10 июнь куни голограмма концерти бўлиб ўтганлиги эса жуда катта воқеа сифатида баҳоланилди.

Сайёҳлар бутун дунё бўйлаб, Тегу шаҳридаги Ким Кван-сеок номи билан аталган кўчага ташриф буюришлари мумкин. SBS миллий телерадиокомпанияси бу ой эфирга узатиладиган янги дастурда Кимнинг овозини қайта яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланаётганини эълон қилганида бу 90 фоиз  мухлисларни ғазабга солди. Улар ўз кумирларининг ўрнини ҳеч қандай технологик восита босолмаслигини ҳалигача қаттиқ мунозараларида баён этишмоқда. “Қайта тикланган овоз унга жуда ўхшайди, гўё Ким уни тириклайин ёзиб олгандек”, – дейди марҳум қўшиқчининг 30 йиллик мухлиси Жоу Ён. Сунъий интеллект Ким вафот этганида атиги икки ёшда бўлган ёш мухлис Парк Хай Хенни ҳам ҳайратга солди.  “Менинг истакларимдан бири Кимнинг овозида кўпроқ қўшиқлар эшитиш эди… Кўзларимдан ёшларим тўкилди”, деди у. SBS продюсери Нам Санг Муннинг таъкидлашича, сунъий интеллектнинг инсон билан рақобатлашиши ғояси унга жаҳон чемпиони Ли СеДолнинг Жанубий Кореянинг сунъий интеллект дастури Ҳан Долни 2019 йилги қадимги GO стратегик ўйинида қабул қилишини томоша қилганидан кейин келган. Aжабланарлиси шундаки, Ли ҳар учта учрашувнинг биттасида ғалаба қозонган.

Бундан атиги бир ой олдин Ли, профессионал GO танловидан чиқиб кетишини эълон қилиб, сунъий интеллектни “мағлуб бўлмайдиган мавжудот” деб атади. GO бўйича жаҳон чемпиони Ли СеДол 2016 йилда Google'нинг AlphaGO дастурини қабул қилди. Ли ҲанДолга қарши ўйин Намни аввалроқ Google  DeepMind томонидан ишлаб чиқилган AI дастури бўлган AlphaGo'га қарши ўтказган ўйинини эслатди. Ўша пайтда AlphaGo бешта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозонди ва кейинчалик Ли машинанинг имкониятларини “нотўғри баҳолаганини” тан олди. “LI” AlphaGo‘га катта зарба бўлди, сўнгра менда сунъий интеллектга катта қизиқиш пайдо бўлди. У бошқа жойларда ривожланиб бормоқда, аммо биз нега  ҳали ҳамон бу билан таниш эмасмиз”, деди SBS продюсери Нам телефон билан суҳбатда. Нам корейс жамоатчилиги янгиланишга тайёрлигини сезди ва олти қисмли сунъий интеллект мусобақалари сериясини, шу жумладан марҳум Ким Кванг-Сеокнинг сунъий интеллектуал намойишини бирлаштира бошлади. Кимнинг реенкарнацияланган овози ортидаги аудио сунъий интеллект компанияси – Supertone, Жанубий Кореянинг 2020 йилда асос солинган стартапи, бу контент яратувчилари учун сунъий интеллект аудио ечимларини тақдим этади, дейди асосчиларидан бири ва бош операцион директор Чои Хи Ду.

Supertone‘нинг Singing Voice  Synthesis (SVS) технологияси бир нечта қўшиқларни мос ёзувлари, сўзлари билан тинглаш орқали овозларни ўрганади, деб тушунтирди Чои. Тизим 20 та қўшиқчининг 100 та қўшиғини ўрганишдан олдин, унга 10 та Ким Кванг-сеок қўшиғини беришни ўрганди. Энди унинг овозини қўшиқчининг ўзига хос услуби ва талаффузига тақлид қилиш учун етарли даражада ривожлантирсак яхши бўларди, деди Чой. SBS шоусида сунъий интеллект ҳеч кимга  рақобатлашмайди – у қўшиқчи билан дует куйлайди.

“Биз Ким Кванг-сеокнинг имкониятларини намойиш этиш учун уни қайта тикладик”, – дейди шоу продюсери Нам.

Бунинг ўрнига “Fin.K.L” қизлар гуруҳининг собиқ етакчи қўшиқчиси Ок Дху Хён сунъий интеллектни қўллайди.  AI тизими Кимнинг овозини ўрганганидек, уни тақлид қилишга ҳам ўргатилади. Ок Жо Хюьн 1990 йилларда “Fin.K.L”нинг қўшиқчиси сифатида машҳурликка эришди.

AI‘нинг потенциал хавфи

Технологияларни яхши биладиган Жанубий Корея сунъий интеллектнинг етакчиси ҳисобланади, аммо кўпроқ тартибга солиш талаблари учун ҳам  эътибор қаратишга мажбур. Яқинда петиция бошланганидан бир неча кун ўтгач, 376 мингдан ортиқ одам чуқур сохта видеороликлар яратувчиларига, айниқса порнография учун таниқли аёлларнинг юзларидан фойдаланганларга нисбатан жазони кучайтиришни талаб қилиш учун ўз имзоларини қўйишди. Негаки, бировнинг овозини такрорлаш, шунингдек, нотўғри маълумотлар, сохта аудиолар тайёрлаш жиддий хавф туғдиши бор гап. Масалан, 2019 йилда фирибгарлар бир ташкилот раҳбарининг овозини овозли дастур ёрдамида  ўзгартириб, ҳисоб рақамига юз минглаб доллар пул ўтказишга ишонтиришган. “Ҳар йили биз товламачилик йўқотишларини, шу жумладан пул ўтказмалари,  телефондаги жиноий ишларни ҳисобга олган ҳолда қарийб 470 миллион долларлик зарар кўрмоқдамиз. Бу жуда катта миқдор”, деди Pindrop компаниясининг бош директори ва асосчиларидан бири Вижай Баласубраманиян. Ҳозирда UNESCO 193 та аъзо давлат билан технологияларни тартибга солишнинг ахлоқий асосларини яратиш устида ишламоқда. Ўтган йилнинг Сентябрьойида у ўзининг “Сунъий интеллект ахлоқи бўйича тавсияномаси” лойиҳасини ишлаб чиқди. Якуний ҳисобот шу йил охирида UNESCO Бош конференциясида тақдим этилиши кутилмоқда. Декабрь ойида Жанубий Корея “Фан ва ахборот, коммуникация технологиялари вазирлиги “Миллий сунъий интеллектнинг ахлоқий қўлланмаси”ни жорий қилди. Бу ҳужжат сунъий интеллектни ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш билан боғлиқ одамлар учун асосий стандартларни белгилаб беради. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ривожланиш жуда яхши, лекин вафот этиб кетган машҳур шахсларни яна бошқа услубларда ясама қилиб “гапиртириш” нотўғридир. Сабаби, у ҳаётлик чоғида жуда катта ижодий меъросини халқига қолдириб кетган ёки бирон яхши хислати, эзгуликлари билан номи мамлакати(балким жаҳон) тарихга зарҳал ҳарфлар билан битилиб қўйилган. Замонга мослаштириб, ҳар хил бўлар – бўлмас аудиолар чиқариб ташлаб уни халққа улашишни эса шунчаки, маъқулланмаган бўлардим. Aммо ҳаммада қарашлар турлича эканлигини унутмайлик!

Аброр Поёнов

Facebook Comments