Чеченистоннинг охирги амири Aслан Бютукаев Грознийдаги ФСБ биносига ҳужум уюштираётган вақтида йўқ қилинган. Бу ҳақда РИA Новости жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операцияни амалга оширган қўмондон Замид Чалаевга асосланиб хабар берди.

“Чеченистонда йўқ қилинган Aмир Ҳамзат (Aслан Бютукаев) тўдаси Грознийдаги ФСБ биносига ҳужум тайёрламоқда эди. Жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операция амалга оширилган”, дейди қўмондон Замид Чалаев.

Маълумот учун, махсус операция давомида жангарилардан жанговор қуроллар, миналар ва бошқа катта қўпорувчиликни келтиришга қодир бўлган жуда кўплаб воситалар олиб қўйилган.

Facebook Comments