ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 577 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 97 миллион 464 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 112 мингдан зиёд киши вафот этган (24.01.2021 йил Европа вақти билан соат 15:43 ҳолатига кўра).  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 577 301 янги ҳолати аниқланди, 13 688 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 99 миллион 192 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 129 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 24,604 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,654 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,753 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,719 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,617 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 190 994, Ҳиндистонда 14 849, Бразилияда 56 552, Россияда 21 127, Буюк Британияда эса 33 552 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Facebook Comments