Бугун, 26 январь куни Ёшлар ижод саройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Рангсиз тушлар” ва “Тенгиз” бадиий фильмларининг намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, филмьлар намойиши Президент Админстрациясининг 2021 йил 13 январдаги топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари учун ташкил этилган.

“Намойишдан аввал “Ўзбеккино” МА Бош директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб, фильмлар ҳақида қисқача тўхталди. Бундан ташқари, у агентликнинг янги лойиҳалари, тарихий жанрдаги картиналар ҳақида гапирди. Самимий руҳда ўтган учрашув ташриф буюрганларда илиқ таассурот қолдирди”, дейилади агентлик хабарида.