Наманганлик Нозима Мирзаева, у 30 ёшни қаршилаган. Унинг Назира исмли 5 ёшни қаршилаган қизи Попда дунёга келтирган онасини кутмоқда. Назира ёш бўлишига қарамай Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам кутмоқда.

“Президент бобо илтимос онамга ёрдам беринг. Биз фақат сизга ишонамиз!”, дейди 5 ёшли қизалоқ Назира.

 

Туркиянинг Истанбул шаҳрига тирикчилик дардида келган Нозима бундан 5 ой аввал даҳшатли автоҳалокатга рўбаро келади. Орадан 3 ой вақт ўтгач, Нозиманинг Туркиядаги яқинлари онасини Ўзбекистондан чақиришади ва Замира опа не кўз билан қарасинки, унинг жигарбанди шифохонанинг жонлантириш бўлимида ўта оғир аҳволда эди.

Шифокорлар Нозима ҳаётининг сўнгги кунларини ўтказаётгани ҳақида айтишади, аммо 2 ҳафта умри қолган дейилган Нозима мана шу 14 кунни ҳам ортда қолдирди ва айни вақтда шифохонада ҳаёт билан курашмоқда. Икки дунё ўртасида аросат кўчасига кириб қолган Нозиманинг қизи ҳар куни йиғлаб, онасини кутади.

Балки Нозима Назирасининг дийдорини сўнгги марта кўриши учун оғриқларга енгилмасдан, тақдирнинг бунчалик қийин азобларига дош бериб келяптимикин. Балки ўзида куч тўплаяпти, унинг аҳволи кундан – кунга яхшиланиб бормоқда.

Онаси ва яқинларининг Ўзбекистон ҳамда  Туркиядаги барча давлат муассасаларига бориб кўрди, аммо тайинли ёрдам ололганича йўқ.

Айтилишича, унинг аҳволи самолётда учиш учун яроқли эмас. Ўзбекистон учоқ компанияси эса бундай ҳолатларда йўловчиларни ташишни инкор этади. 400 миллионга яқин пул бўлса, Нозима Туркиянинг тиббиёт самолётида уйига етиб олиши мумкин.

Аммо қани эди 400 миллион бўлганида эди, у бир зум ҳам бегона юртда қолмас эди. Тирикчилик дея, ўз яқинларини яхши яшашини истаб, узоқ мамлакатга ризқ қидириб келган Нозиманинг аҳволи бугун мана ўзингизга аён бўлиб турибди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур масалага эътибор қаратиб, Нозимага амалий ёрдам бериши учун кучи етади. Лекин шу кунгача одамлар соғлиғини ўз бўйнига олган вазирликдан садо чиқмаган. Манаман деган ташкилотлар оиланинг аҳволини кўриб, билиб, туришибди.

Нозиманинг Ўзбекистонга қайтишига бир парча қоғоз кифоя холос. Самолётда кетиши учун онаси қизининг ҳаётини ўз бўйнига олишга тайёр. Парвоз давомида нима содир бўлиши муҳим эмас, энг асосийси Нозима ўзи туғилиб ўсган ватан тупроғига қайтиши муҳим. Хоҳ ёмон хоҳ яхши ҳолатда. Албатта, иккинсичидан умидвормиз!

Юртдошларимиздан Нозиманинг ҳаққига дуо қилишларини ва унинг оиласига моддий ёрдам сўраб қоламиз!

Нозиманинг хайрияси учун реквизитлар:

СБЕРБАНК: 4817 7602 3513 2572

UZCARD: 8600 1204 8354 9518 (EFFECT.UZ раҳбари Акмал Эшонхонов номида)

HUMO (UZ): 9860 0301 2051 3996 (Гулсанам  Ҳамдамова)

Туркиядаги ҳисоб рақам: 5300 0100 2073 9006 1804 5001 (Роҳилахон Сафарова, +905525241259)

Онасининг Туркиядаги телефон рақами: +905360306656

Ўзбекистондаги яқинларининг телефон рақами: +998999760311