2021 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78429 (+54) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
5 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
7 нафари Тошкент вилоятида,
30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 9 нафар,
Навоий вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 10 нафар,
Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76862 (+47) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 946 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.