ИИВнинг вазифаларидан бирини Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ўтказиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Бош прокуратура томонидан муҳокамага чиқарилган қонун лойиҳасида Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 25 ноябрдаги 37қ, 67-сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага ўзгартириш киритиляпти.

Унга мувофиқ, ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар ва ижро ҳужжатлари бўйича олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш вазифаси Мажбурий ижро Бюросига ўтказилмоқда.

2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг айрим ваколатлари тегишлича Энергетика вазирлигига, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилганди.

Facebook Comments