Хоразм вилояти Урганч туманида бир қиз туғилмаган боласини 9000 долларга сотмоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, қиз никоҳсиз эри билан тил бириктириб, туғилмаган тўрт ойлик болани сотмоқчи бўлган. Харидор Хазoрасплик бўлиб туғилмаган болани 9000 долларга олмоқчилигини билдирган. Қиз  чақалоқни  мижозга унинг туғилишидан кейин дарҳол топшириши керак эди.

Бироқ, қиз 6 минг доллар олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Facebook Comments