Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди. Бу ерда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчилар ҳақида гап кетмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин сўзларига кўра, механизм “қўлда бошқариш режимида” ишламоқда.

Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

Чегаралар очилгандан кейин Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.

Facebook Comments