UFC 257 турнири доирасида бўлиб ўтган Дастин Порье ва Конор МакГрегор ўртасида жанг америкалик жангчининг ғалабаси билан якунланди. Порье 2-раунддаёқ Конорни техник нокаутга учратди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВларда ушбу жангда ҳар иккала жангчининг ишлаб топадиган пуллари ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Унга кўра, ирландиялик жангчи $5 млн миқдорида кафолатланган гонорарга эга бўлади. Шунингдек, Конор пуллик трансляциялардан ҳам улушга эга бўлади. Бу миқдор $20 млн.гача етиши мумкин.

Порьенинг гонорари $1 млн.га тенг, шунингдек, у ҳам трансляциялардан улушга эга бўлади. Бу америкалик жангчи фаолиятидаги энг юқори гонорар ҳисобланади.