Бугун, 24 январь куни Абу Дабида ўтган UFC 257 турнирида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов ҳам октагонга чиқди.

Муродов америкалик 32 ёшли жангчи Эндрю Санчес билан тўқнаш келиб, 3-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Маълумот учун, бухоролик 30 ёшли яккакурашчи UFC'даги 3-жангида ҳам ғолиб бўлди.

Шунингдек, UFC 257 энг яхши иштирокчиларига аталган бонуслар эълон қилинди, улар орасида Маҳмудов ҳам бор:

Дастин Порье

Майкл Чендлер

Марина Родригес

Маҳмуд Мурадов.

Эслатиб ўтамиз, энг яхшиларга қўшимча 50 минг доллар пул берилади