Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 22 январь, жума куни содир бўлган кучли шамол бир қатор бинолар томи ва айрим қурилмаларга зарар етказди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

EFFECT.UZ

Хусусан, шамол таъсирида туман маркази — Жомашуй шаҳарчасидаги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими маъмурий биноси томи учиб кетиб, электр симларининг узилишига сабаб бўлган. Ушбу бино 2019 йилда таъмирланган бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

EFFECT.UZ

Қайд этилишича, воқеа жойига маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда хизматлар бўлими етиб келиб, ҳолат юзасидан тезкор штаб тузилди. Айни пайтда шамол оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни зарурий ҳолатларда кўчага чиқмаслик, фарзандларини ёлғиз қолдирмаслик ҳақида огоҳлантирган. Аввалроқ Андижонда ҳам қор бўрони сабаб юзага келган кўнгилсиз ҳодисалар юз берган.