Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати Effect.uz мухбири Даврон Ҳасанов томонидан тақдим этилган “Жинни бўлмасам ҳам жиннига чиқаришди, “енгилтак” деб ҳақоратлашди. Аслида бокираман!” сарлавҳали видеотасвир юзасидан муносабат билдирди.

 

Унга кўра, Муборак тумани Қарлиқ қишлоғи “Баркамол авлод” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Қ. Муборак тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 10 май куни соат 23:55 ларда унга таниш бўлган фуқаро Н.Я  унинг яшаш ҳовлисидаги ётоқхонасига кириб, “сени яхши кўрганман, шу кеча меники бўласан” деб номусига тегиш мақсадида тегажоғлик қилиб, танасини турли жойларига жароҳат етказганлигини билдириб, фуқаро Н.Яга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро Н.Я.нинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Муборак тумани Қарлиқ қишлоғи “Бўстон” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Я Муборак тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида Қарлиқ қишлоғи “Баркамол авлод” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Қ унга тухмат қилганлиги сабали унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

ЖКнинг 118-моддасида кўрсатилган “Номусга тегиш” жиноятининг моддаси ва қисмларида белгиланган санкция турларидан келиб чиқиб, ушбу жиноятлар оғир ва ўта оғир жиноят таснифига тааллуқли эканлиги, Н.Яхшиевни оғир жиноят содир этганликда айблаб, уни шарманда қилиш учун интернет ижтимоий тармоғига ўзининг аудиоёзувга ёзиб олинган тухматдан иборат бўлган сўзларини тарқатган.

Фуқаро С.Қ содир этган ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддасининг 2-қисми ва 139-моддасининг 3-қисми “а,г” бандларида кўрсатилган, жиноят содир этганликда айблаб, унга нисбатан Суд психиатрия эксертиза тайинланган.

Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми ва 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айб эълон қилиниб, унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида “тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун  ЖИБ Муборак туман судига юборилган.

Бундан ташқари, муқаддам фуқаро С.Қ 2019 йил давомида, Бегзод, Дилшод, Фирдавс исмли йигитлар у билан  жинсий алоқада бўлиш истагини билдириб, номусига тегмоқчи бўлиб тегажоғлик қилиб келганлиги юзасидан бир неча маротаба мурожаат этган бўлсада, ушбу ҳолатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар дастлабки суриштирув давомида, аввалги ёзган аризаларини оқибатсиз қолдиришни сўраб, қайта аризалар билан мурожаат этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, бирор бир кишининг ҳатти-ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли, жиноят ишини қўзғатиш рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.