Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Истиқлол махалласи Тутпитовник кўчаси 25—уйда яшовчи Раъно Шайманова Effect.uz таҳририятига мурожаат йўллади.

Айтилишича: бизнинг хонадонимига 2020 йил 26 — март куни тахминан соат 20:30 чамасида Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи Баҳром Хидиров, ўринбосари Шаҳобиддин Азимбердиев Профилака инспектори Жамол Жўраев ва яна бир нафар фуқаролик кийимида бўлган шахс дарвозани пачоқлаб, уйга ҳеч бир сабабсиз бостириб кириб еелиб, хаттоки ким эканлигини таништирмади.

EFFECT.UZ

Улар билан бирга кириб келган акам Норбек Шайманов ва унинг турмуш уртоғи Саломат Бердалиеваларга “келишганимиздек 0,08 яьни 8 сотих ерни қайси йул билан бўлса ҳам олиб бераман” деб айтди Профилактика инспектори Жамол Жўраев. Акам Умрзоқ Шаймановни ҳар хил сўзлар билан ҳакорат қилиб унга тармашиб кетди.

Мен Раъно Шайманова ва бошқа акамни, синглимни ҳамда опаларимни ноҳақликдан бир неча маратоба маъмурий жавобгарликка ва жиноий жавобгарликга тортиргани учун Samsung J3 телефоним Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари Шаҳобиддин Азимбердиев олиб куйди.

EFFECT.UZ

Шаҳобиддин акага телефоним беринг деган вақтимда Жамол Жўраев менга тармашиб кетиб, чап юзимга қўли билан муштлаб урди. Умрзоқ Шайманов акамни Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари Нормумин Абдумўминов, Жамол Жўраев, Шаҳобиддин Азимбердиев, Мамаражаб Тошев ва яна 8 нафар ИИБ ходимлари дўппосди. Синглим Зебинисо Шаймановани Профилактика инспектори Жамол Жўраев буйнидан буғиб, кукрак қисмига урди.

Онам Қизларбиби Шаймановани кўзи “кўк” бир ИИБ ходими бўғиб, чап оёғига тепиб урди. ИИБ ходими бўғишидан олдин, Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи Баҳром Хидиров эса онамни кўкрак қисмидан итариб юборди, 69 ёшли қарияни ҳеч бир сабабсиз хақорат қилди. Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи Баҳром Хидиров синглимнинг бош қисмига бир неча маратоба қўллари билан урди.

Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи ва Жарқўрғон туман ИИБ ходимларидан 8 нафари тортиб акам Холиёр Шаймановни ётқизиб, майкасини бошига ўраб, бир неча маратоба муштлаб урди. Мен, синглим, акам ва онам Жарқўрғон тумани суд тиббиёт эспертизасидан ўтганимизда, экспертиза бошлиғи Шерзод Қурбонов бизларнинг экспертизага берган тушунтиришларимизга қулоқ солмасдан, ўзи билганидек, экспертиза хулосасини ёзиб берди.

Акам Умрзоқ Шайманов Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари Нормўмин Абдимўминов, Жамол Жўраев, Шаҳобиддин Азимбердиев, Мамаражаб Тошев ва яна 8 нафар Жарқўрғон туман ИИБ ходимлари урганлигини айтган бўлсада, йикилиб тан жароҳати олган дея асосиз равишда хулоса берди.

Акам Сурхондарё Вилоят суд тиббиёт экспертиза бюроси бошлиги Ф.Муҳаммадиевдан экспертизадан ўтмаган бўлсада, Ф.Муҳаммадиев акамни текшириб кўрмасдан, бир томонлама иш олиб борди. Ф.Муҳаммадиев акамни шунчаки йиқилиши натижасида тан жароҳат олган деган хулосаларни тақдим қилди.

Оиламиз билан шунга амин бўлдикки, суд тиббиёт экспертиза ИИБ ходимларига қарши хулоса ёзиб бермайди. Суд тиббиёт экспертизаси ИИБга қарам эканлиги кўзга яққол ташланди.

Жарқўрғон туман прокуратурасининг терговчиси Отабек Ҳайитов бизларни бирор марта тергов жараёнларига чақирмади, ҳеч қандай чақирув хатлари олмадик. Бироқ 2020 йил 28 август куни Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари мажбурий тартибда олиб кетишди.

Бизларни Жарқўрғон тумани прокуратурасига боришимизни олдиндан айтмасдан, 2020 йил 29 августь куни, яна 45-50 нафар Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари мен Шайманова Раъно, онам Қизларбиби Шаймановани, акам Холиёр Шаймановани туман прокуратурасига ҳеч бир сабабсиз мажбурий тартибда олиб кетди.

Шундан сўнг, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари ва яна 45-50 нафар ИИБ ходимлари билан уйимизга келиб, синглим Зебинисо Шаймановани судраб, уриб, қўлларига кишан тақиб “МАТИЗ” автомашинасига ўтирғизиб, оёк яланг олиб бораётган вақтида унинг оғзига ИИБ ходимлари бир неча марта мушт тушуриб,  Жарқўрғон туман прокуратурасига олиб боришган.

Жарқўрғон туман ИИБ ходимлари Жамшид ва Ойбек ундан ташқари менга нотаниш бўлган 1 нафар ИИБ ходими келиб, опам Рисолат Шайманованинг қўлини қайтариб, “ДАМАС”га ўтирғизиб, эгнини босиб, тайзиқ билан Жарқўрғон туман Прокуратурасига олиб боришган.

EFFECT.UZ

Синглим Зебинисо Шаймановани Жарқўрғон туман ИИБ ходими Нормўмин Абдимўминов “бизлар Жарқўрғон тумани ИИБ биносига қизларни зўрлагани олиб бораяпмиз, сени ҳам номусинга тегиб, зўрлаб, ўлдириб ташлаб кетамиз” дея, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган. Бу ҳам етмаганидек, муштлаб, уриб судраган. Қўлини тепага қайриб, Жарқўрғон туман Прокуратурасига боргунга қадар синглим Зебинисо Шаймановани уриб, тепиб боришган.

Бизларни Жарқўрғон туман прокуратурасига олиб борганида, менга прокурор Бекзод Ҳайдаров “агар яна ёзадиган булсанг, бу кунингдан ҳам баттар қиламан, борган жойингни топа олмайсан” деб босим остида тазйиқ ўтказган. Туман прокуратураси терговчиси Отабек Ҳайдаров бизларга нисбатан  тайзиқ, зўрлик ишлатиб, хўрлаб, тонг отгунга қадар ҳеч бир асоссиз равишда прокуратура биносида ушлаб турган.

2020 йил 29 августь куни кечаси билан Отабек Ҳайитов прокуратура биносида хўрлаб ушлаб турган бўлсада, яна устимиздан кулгандек “2020 йил 30 август куни соат 09:00 етиб келасизлар” деб қўлимизга  чақирув хатини бериб, юборган. Келганимиздан сўнг 3 кун давомида кун бўйи бизларни иссиқда ушлаб туриб, тайзиқ ўтказиб келишган.

Шундан сўнг Жарқўрғон туман прокуратурасининг ходими Умрзоқ Шайманов акам саводсиз бўлсада, терговга  педагог қатнашини таъминламасдан, ўзлари билганича сўроқ ва тушунтириш хатларини ёздириб олишган. Жарқўрғон тумани экспертиза бюросининг бошлиғи Шерзод Қурбонов бизни экспертизадан ўтказиб, сохта экспертиза хулосаларини тайёрлаган. Акамни Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари урган бўлсада, акам ўз сўзида ИИБ ходимлари урганлигини айтган бўлсада, унга нисбатан “йиқилиши натижасида тан жароҳати олди” деб сохта хулосалар берган.

Жарқўрғон туман прокуратураси, ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб бориб, бизлар Шайманов Умрзоқ, Шайманова Раъно ва Шайманова Зебинисо Жарқўрғон тумани ИИБ ходимларига қаршилик қилмаган бўлсакда,  бир томонлама иш олиб бориб, бизни айблаб, тегишли судга материаллар тақдим этган.

Аслида Жарқўрғон туман ИИБ ходимлари оиламиздаги бир неча кишини шафқатсизларча уриб, калтаклаган. Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари Абдимўминов Нормўмин, Ж.Жўраев, Азимбердиев Шаҳобиддин, Тошев Мамаражаб ва 8 нафар ИИБ ходимлари акам Шайманов Умрзоқни уриб, қовурғаларини синдириб ташлаган.

Профилактика инспектори Жамол Жўраев мен Раъно Шаймановани уриши натижасида бармоқларимга ҳам шикаст етган. Профилактика инспектори Жамол Жўраев синглим Зебинисо Шаймановани урган. Онам Шайманова Қизларбибини кўзи кўк ИИБ ходими урган.

EFFECT.UZ

Жарқўрғон тумани ИИБ ходимлари Абдимўминов Нормумин, Ж.Жўраев, Азимбердиев Шаҳобиддин, Тошев Мамаражаб ва 8 нафар ИИБ ходимларининг ҳатти—ҳаракатига нисбатан жиноят ишида айбламасдан, Жарқўргон туман прокуратурасининг терговчиси Отабек Ҳайитов уларнинг жиноятларини ноҳақ яширган.

Шунингдек, терговчи О.Ҳайитов ва прокурор Бекзод Ҳайдаров туман ИИБходимлари билан тил бириктирган, хусусан, жараёнда жиноят аломатлари бўлса ҳам бир томонлама тергов ҳаракатларини олиб борилган.

“Биздек ночор оилани ноҳақ айблаб, сарсон—саргардон қилиб келинаётгани билан кимнингдир иши борми? Ноҳақликларнинг олдини ким олади? Ушбу  адолатсизликларга тегишли ташкилотлар томонидан чек қўйилади деган умиддаммиз”, дея қўшимча қилган Effect.uz’га мурожаат юборган фуқаро Раъно Шайманова.