Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 96,8 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 94 миллион 963 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 050 мингдан зиёд киши вафот этган (20.01.2021 йил Европа вақти билан соат 08:36 ҳолатига кўра).  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 496 206 янги ҳолати аниқланди, 12 933 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (21.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 96 миллион 857 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 074 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,884 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,595 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,511 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,633 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,466 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 142 240, Ҳиндистонда 13 823, Бразилияда 23 671, Россияда 21 152, Буюк Британияда эса 33 355 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Facebook Comments