Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги “Meropenem” дори воситасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиб, харидор З.га хорижда ишлаб чиқарилган “Covid-19” инфекциясига чалинган беморларни даволашда қўлланиладиган умумий нархи 175 млн сўм бўлган 3 500 дона “Meropenem” номли дори воситаларини қиммат нархларда баҳолаб, 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Facebook Comments