2020 йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 31-сессияси натижалари, ҳамда бошланган 2021 йил режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур матбуот анжуманида Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти Аброр Эшонхонов қатнашди.

Анжуманда Тошкент шаҳар матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев Кенгаш депутатлари билан биргаликда Кенгаш сессиясида кўтарилган масалаларни батафсил таҳли қилди. Хусусан, Тошкент ҳокимининг шаҳар Кенгаши депутатларига 2 млрд сўмдан, туман кенгашлари депутатларига – 100 млн сўмдан ва сектор раҳбарларига – 5 млрд сўмдан ажратишга оид қарорига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда Аброр Эшонхонов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Тошпўлат Матипбоевга савол билан юзланди.

– Тошкент шаҳрида мана ноқонуний снос масалалари бўйича кўплаб шикоятлар бўляпти. Ушбу масалага депутатлар қандай таъсир ўтказа олади?

– Жуда яхши савол бердингиз, бизнинг Тошкент шаҳар Кенгашида иккита комиссия очилди, биринчиси кадрлар масаласини ўрганадиган комиссия. Ушбу комиссия кадрларни масаласини ўрганади.

Уларнинг вазифалари кадрлар олишда шаффофликни таъминлаш яъни туманлар, бошқарма раҳбарлиги лавозимига ушбу комиссиядан ўтсагина кейингина ишлайди. Илгаригидек бу ишларни ҳокимлар ҳал қилмайди.

Ушбу комиссияда кучли сенаторлар, кучли депутатлари бор. Иккинчи комиссия ер ва кадастр бўйича шуғулланадиган комиссия бўлиб бу комиссия Тошкент шаҳар депутатлари, ҳуқуқшунос, айниқса шу ер масаласини тушанадиган яхши депутлардан комиссия тузилиб улар мазкур масала бўйича ишламоқда.

Улар ноқонуний қурилиш ва “снос” масаласини ўрганиб чиқади. Биз мана шу масалаларни ўрганиб 61 та ноқонуний қурилишни тўхтатиб қўйдик. Биз ушбу ишни Бош прокуратурага оширдик ва улар ишни ўрганиб судга оширди.

Ҳозирда ушбу ишлар бўйича суд бўлиб ўтмоқда. Ноқонуний қурилиш масаласида Президен Шавкат Мирзиёев ҳам “Бирорта бир инсонни кайфиятини бузиб унинг уйини бузиш тақиқланади” деган эдилар.

Ҳозирда уйлари бузилган фуқароларга Кенгаш раиси ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги уй берилиш ёки уй ўрнига маблағ билан қопланиш масаласи бизнинг депутатлар ўртасида бўлган сессияда кўриб чиқилди. Депутатлар жуда кўплаб имкониятларга эга яъни улар ноқонуний бўлаётган ишларни тўхтатиб қўйиш ваколатига эга

Шу ўринда яна бир савол бериб ўтмоқчиман, сайтимизга Шайхонтохур туманида истиқомат қилувчи фуқаролар икки дом ўртасига ноқонуний қурилиш қурилаётганидан шикоят қилишган. Гарчи у ерга эгалик қилувчи барча ҳужжатлар бўлса-да туман ҳокими қурилиш давом этишига қарши эмас. Сиз бу масала бўйича фуқароларга қандай маслаҳат бера оласиз?

– Бундай пайтда шу маҳалла аҳолиси, туманга сайланган шаҳар депутати, туманга сайланган Олий Мажлис депутати ва сенаторга зудлик билан мурожаат  қилишни тавсия қиламан. Улар ушбу муаммоли вазиятни кўриб чиқишади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ажратилган пул маблағлари ёрдамида депутатлар ўз округларида ижтимоий тадбирларни тўлақонли ўтказишлари, сайловчилар ихтиёрини инобатга олди ҳудудларини ободонлаштиришлари мумкин. Яратилган механизм туфайли Тошкент шаҳар депутатлари мазкур пуллардан фойдаланиши шунчаки бўлмайди ва бу пулларни ҳеч ким ўзидан-ўзи олиб ишлатолмайди.

Ушбу матбуот анжуманида дарахтлар экилиши учун 30 млрд сўм маблағ ажратилишига оид режа катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу йўналишда ҳам ободонлаштириш хизматининг жамоатчилик билан дарахтларни экиш жойи ва уларнинг турлари, ҳамда иссиқ мавсумда уларнингсуғорилишини таъминлашга оид ҳамкорлиги устувор аҳамият касб этади.

Жалб қилинган 80 млрд сўмдан 30 млрд сўми, таъкидлаб ўтилгандек, кўкаламзорлаштиришга, 50 млрд сўми, – Тошкентнинг ижтимоий такомиллашувига қаратилиши айтилди.