Нукуслик фуқаро 100 минг сўмликни сохталаштирди. Бу ҳақда Effect.uz'нинг Қорақалпоғистондаги мухбири хабар бермоқда.

Нукусда фаолият юритаётган тадбиркор Т.Ж га савдодан тушган пуллар орасидаги 100 минг сўмлик пул ҳисоб-китоб чоғида шубҳа уйғотади.

Тадбиркор ҳолат юзасидан ички ишлар органларини огоҳлантирган. Текширувлар натижасида, ушбу купюра сохталиги аниқланган. Ундан фойдаланган шахс Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган И.Н исмли фуқаро бўлган. Текширув ишлари давомида И.Н нинг яшаш манзилидан “Canon” рангли принтерида чоп этилган 4 дона сохта пуллар топилди.Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.