Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин АҚШ Давлат котиби Майк Помпеони масхарабоз дея, унинг Шинжон-Уйғур мухтор минтақасидаги уйғурлар геноцидига тегишли баёнотини эса аср ёлғони дея атади. РИА Новости хабари асосида.

Сал аввал АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Шинжон-Уйғур мухтор минтақасидаги вазият туфайли АҚШ Хитойни инсониятга қарши геноцид ва жиноятда айблашини маълум қилган эди.

New York Times нашрининг ёзишича, ҳукуматни тарк этаётган администрация томонидан хитой ҳукуматига ниябатан янграган ушбу кескин гаплар эндиликда Байден кабинети томонидан Пекинга қарши санкцияларнинг кенгайишига олиб келиши мумкин.

“Сўнгги бир неча йил давомида Помпео жуда кўп ёлғонларни тарқатди… Сиз томондан тилган олинган Помпеонинг баёноти деб аталаётган гаплар шунчаки яна бир куракда турмайдиган сафсатадир. Американинг ёлғончилиги билан машҳур бу сиёсатбоўи охирги куни аҳмоқона ёлғонни тарқатиб, бутун дунёга ўзини масхарабоз сифатида кулгига қўйди“, – деди брифинг давомида Хуа Чуньин.

АҚШ Хитойни шу жумладан Тибетда уйғурлар ва бошқа мусулмон гуруҳларни таъқиб қилишда, инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблаб, санкциялар билан қўрқитиб келади.

АҚШ фикрича Гонконгни ҳимоя қилишга аталган лойиҳа ҳам унинг юқори автономиясини йўқ қилишга қаратилган. Хитой ҳукумати ушбу барча айбловлар ва танқидларни рад этиб, мамлакатнинг мутлақо ички ишларига аралашмасликка чақирган.

Facebook Comments