Тадбиркорнинг аслида мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган сув таъминоти корхонаси масъули ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Effect.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Ангрен шаҳар абонент хизмати бўлими бошлиғи К.Ш. “N.” МЧЖ қарашли нотурар бинонинг сув таъминотидан қарздорлиги бўлмасда, жамият раҳбарига 4,8 млн сўм қарздорлиги мавжудлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномага имзо қўйиб бериш эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Facebook Comments