Зарафшон шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро A.М. ғаразли ниятларни кўзлаб, 1981 йилда туғилган фуқаро Р.A. ни чўмилаётган ҳолатда видеотасвирга туширади. Шундан сўнг, олинган видео тасвирни унинг иш жойи ҳамда маҳалласига олиб бориб кўрсатиш ва тарқатиш йўли билан қўрқитиб, 3 млн сўм пул талаб қилади.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, у 11 январь куни шаҳардаги «Мўжизалар майдончаси» савдо мажмуаси ёнида фуқаро Р.A. дан 1 млн 900 минг сўм пулни олаётган вақтида ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан A.М. га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.