Икки нафар террорчи Ироқ пойтахти Бағдод марказида теракт  уюштирди ва 30 дан ортиқ одамни ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда 21 январь, пайшанба куни Ал Арабия телеканали маълум қилди.

Икки кишилик террористик ҳужум Боғдод марказидаги Таяран майдони яқинидаги гавжум бозорда содир бўлди.

Камида 31 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар яраланди. Телеканал баъзи қурбонларнинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли қурбонлар сони кўпайиши мумкинлигини хабар қилмоқда.

Ҳужумдан кейин шаҳардаги барча тиббий муассасалар сафарбар қилинди ва хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Хавфсизлик кучлари, шунингдек, ҳукумат идоралари, элчихоналар ва халқаро аэропорт жойлашган Боғдоднинг яшил зонаси деб аталадиган йўлларни тўсиб қўйганликлари ҳақида хабар берилган.

Facebook Comments