Жо Байден президентлигининг биринчи кунида 15 та фармон имзолади. Уларнинг айримлари Трамп фармонларини бекор қилиш учун чиқарилган. Масалан, Байден фармони билан АҚШ Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва иқлим исишига қарши Париж битимига қайтадиган бўлди. Шунингдек, “мусулмонларга қўйилган тақиқ” сифатида машҳур бўлган яна бир Трамп фармони бекор қилинди. Яъни, асосан, мусулмон мамлакатлардан иборат бир гуруҳ давлатлар фуқароларига АҚШга келиш тақиқлаб қўйилган эди. Бу чеклов Байденнинг биринчи кунидаёқ олиб ташланди.

Бундан ташқари, федерал биноларда ва жамоат транспортида ниқоб тақиб юриш мажбурий бўлди. Иқтисодий қийинчилик туфайли ижара пулини тўлай олмаган одамларни яшаб турган уйидан чиқариб юборишга мораторий эълон қилинди. Талабалар ҳукуматдан ўқиш учун олган кредит фоизларини тўлашга ҳам танаффус берилди.

Facebook Comments