Ўзбекистонлик ММА жангчиси Зарруҳ Адашев Абу-Дабидаги “UFC Fight Night” турнири доирасида жанг ўтказди.
Ушбу баҳсда ҳамюртимизга хитойлик Су Мудаержи рақиблик қилди. Уч раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди.
EFFECT.UZ
Якунда ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланди ва унда ҳамюртимиз афсуски очколар ҳисобида (28-29, 28-29, 27-30) имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Адашев UFCдаги илк жангини 2020 йилнинг июнь ойида ўтказган ва ўшанда америкалик Тайсон Нэмга ютқазиб қўйганди.