Кеча, 19 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78163 (+72) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

4 нафари Андижон вилоятида,

2 нафари Бухоро вилоятида,

2 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Наманган вилоятида,

6 нафари Самарқанд вилоятида,

1 нафари Сирдарё вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

5 нафари Фарғона вилоятида,

2 нафари Хоразм вилоятида,

9 нафари Тошкент вилоятида,

36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 76624 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 919 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Facebook Comments