“Женоа” ўзининг расмий Youtube саҳифасида Элдор Шомуродов иштирок этган видеони жойлаштирди.

Ушбу видеода жуда ёш рус Youtube блогери Максим Истонин Элдор Шомуродов билан сухбат олиб борди.

Ўзбек йигити 13 ёшли блогер томонидан берилган кумирларингиз ким? деган саволига аниқ жавоб қайтарди. Яъни Элдор ўзининг кумирлари Дидье Дрогба ва Фернандо Торрес эканлигини ва улар билан учрашса албатта дастхат олишини айтди.