Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонга кириб келаётган совуқ об-ҳаво шароитида қандай чоралар кўрилиши маълум қилди.

“Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муаммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

Январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна  кўмир ва брикет захираси мавжуд”, дейди Султонов.