Жорий йилнинг 6 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро Ойбек Айтбаев Effect.uz ахборот агенлигига мурожаат қилди.

Фуқаро ўз мурожаатида “2016 йил 28 апрел куни ўзига тегишли бўлган Тўрткўл тумани Семашко ва Нукус кўчаларининг кесишмасида жойлашган жами майдони 520 кв. метр бўлган бинони 180 кв.метрлик ҳудудини “Миллий банк2га гаровга қўйиб, бинони реконструкция қилиш учун 100.000.000 сўм кредит пули олганлиги, 2017 йил август ойида эса “Миллий банк” томонидан кредит шартномаси талабларини қўпол равишда бузиб, қарзни ундириш тўғрисида судга даъво киритилганлиги, банк ва суд томонидан судга киритилган даъво аризаси хақида огохлантирилмаганлиги ва унинг иштирокисиз даъво аризаси кўриб чиқилганлигини айтади.

Бунинг натижасида ФИБ Беруний туманлараро суди томонидан “Миллий банк”нинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, кредитни бинонинг ҳисобидан ундиришга қаратганлиги, сўнг МИБ Тўрткўл туманига ижро варақаси юборилганлиги, лекин МИБ Тўрткўл бўлими уни огоҳлантирмасдан бинони тўлиқ 520 кв.метрини сотувга қўйиб юборган.

2017 йил 11 декабр кунги аукционда бинони бегона шахс 165.000.000 сўмга сотиб олганлиги, шундан сўнг у бўлиб ўтган воқеадан хабар топгани ва МИБ Тўрткўл тумани бўлимига бориб, “бинони тўлиқ сотишга хуқуқи йўқлигини, чунки банкнинг гаровига фақат 180 кв. метр қўйилгани хақида” айтган.

Шунда аукционда сотиб олган шахс бинога эгалик қилиш  бўйича талабидан воз кечгани сабабли, 2017 йил 20 декабр куни МИБ Тўрткўл тумани бўлими томонидан унга “бинони бегона шахс сотиб олишдан воз кечгани учун, сотилмаганлиги хақида” хат берганлиги, орадан бир кун вақт ўтиб, 2017 йил 21 декабрь куни “Миллий банк”га 83.000.000 сўм қарзни тўлаб, бинони таъқиқдан чиқаргани, лекин МИБ Тўрткўл тумани бўлими томонидан аукционда иккинчи бўлиб қатнашган бегона шахсга бинонинг тўлиқ холда 161 миллион сўмга сотиб юборилган.

 

Шундан сўнг ушбу бинони Тўрткўл тумани кадастр бўлими бегона шахсни номига расмийлаштириб беришни рад қилгани сабаб, маъмурий судда даъво аризасини киритганлиги, 2018 йил январида Тўрткўл тумани маъмурий суди томонидан хеч кимни огоҳлантирмасдан ва судда қатнашишини таъминламасдан, Тўрткўл тумани кадастр бўлими зиммасига бинони янги эгасига расмийлаштириш мажбуриятини юкланган.

Лекин мазкур бинони эски кадастр хужжати бекор қилинмаганлиги сабабли, 2018 йил 4 октябр куни Тўрткўл тумани маъмурий суди томонидан МИБни хатлов баённомаси ва аукционга қўйиш қарорлари бекор қилинган, сўнг Қорақалпоғистон Республикаси судида аппеляция тартибида иш кўрилиб,2018 йил 4 октябр кунги Тўрткўл тумани маъмурий судининг қарори бекор қилиниб, яна бир марта кўриш учун Элликқалъа тумани маъмурий судига юборилга, 2020 йил 29 январ куни Элликқалъа тумани маъмурий суди томонидан Тўрткўл тумани маъмурий судининг қарори даъво муддати ўтгани бахонасида бекор қилинганлиги, хозирда мулк хуқуқи бузилаётганлигини” билдирган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш мақсадида 2021 йил 6 январ куни “Effect.uz” журналистлари томонидан Тўрткўл туманига борилганида қуйидаги холатлар аниқланган, яъни:

1.О.Айтбаев банк гаровига фақат бинонинг 180 кв метрини расмийлаштирган, лекин Суд ва МИБ томонидан ўз қарорларида “бутун бино” (520 кв метр) сотувга қўйилган. Бу эса суд ва МИБ томонидан қолган 340 кв метрни соттиришга хуқуқи бўлмаганлиги ва уларни харакати ноқонуний бўлганлигини англатади.

  1. МИБ Тўрткўл тумани бўлими томонидан О.Айтбаевга “бинони бегона шахс сотиб олишдан воз кечгани учун, сотилмаганлиги хақида” хат берган ва шу хатга асосан О.Айтбаев 2017 йил 21 декабр куни “Миллий банк”га 83.000.000 сўм қарзни тўлаб, бинони таъқиқдан чиқарган.

Лекин МИБ Тўрткўл тумани бўлими томонидан бир вақтни ўзида хам О.Айтбаев ва аукционда иккинчи бўлиб қатнашган бегона шахсга бинони тўлиқ холда 161 миллион сўмга сотиб юборган, бунда эса МИБ ходимларининг ҳаракати ноқонуний эканлигини англаш мумкин.

  1. Фуқаролик Кодекси талабларига асосан “мулк хуқуқи даҳлсиздир”.

Бундан ташқари, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 186-моддасида – Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкин.

Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин” деб қайд этилган.

Лекин, Элликқалъа тумани маъмурий суди томонидан О.Айтбаевнинг даъвоси мулк хуқуқи билан боғлик эканлигини била туриб, юқорида кўрсатилган қонун талаблари бажарилмаган.

Effect.uz журналисти Элёр Тожибоев юқоридагиларга кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевдан тегишли ташкилотлардан тадбиркор О.Айтбаевнинг мулк хуқуқини тиклашда мансабдор шахсларнинг асоссиз бўлган айрим қарорларига нисбатан протест киритилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайди.