Алексей Навалний Германиядан Россияга қайтиб келиши биланоқ аэропортда ҳибсга олинди. РИА Новости мухбирининг хабар беришича, самолёт Москванинг Шеремьетево аэропортига қўнган.

“Шеремьетево аэропортида Россиянинг Москвадаги Жазони ижро этиш федерал хизмати тезкор бошқармаси қидирув бўлими ходимлари шартли жазога маҳкум этилган Алексей Навалнийни ҳибсга олди, у 2020 йил 29 декабрдан буён берилган синов муддатларидаги тартибларни бир неча маротаба бузгани учун қидирувда эди”, дейилади хабарда.

Москва ФСИН Департаментнинг таъкидлашича, Навалнийга нисбатан бошқа эҳтиёт чоралари суд томонидан белгиланади, суд қарорига қадар у ҳибсда бўлади.

Департамент тушунтиришича, илгари маҳкумнинг адвокати Навалний қидирувда бўлганлар рўйхатида тегишли фармон билан чиқарилган, шунингдек жиноят-ижроия инспекцияси томонидан Симоновский туман судига шартли жазони бекор қилиш ва ҳукм бўйича тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида юборган тақдимоти билан таништирилган.

Навалний якшанба куни Германиядан “Победа” авиакомпаниясининг рейси билан парвоз қилди. Унинг адвокати ва турмуш ўртоғи паспорт назоратидан ўтказилди, аммо Навалнийга навбат келганда уни полиция ходимлари ўзлари билан олиб кетишди.