Бугун, 17 январь куни Чироқчи туманида фаолият олиб борадиган йўл-патрул хизмати ходими бўлган Х.нинг укаси бир фуқарога тан жароҳати етказган. Effect.uz мухбири ҳолат бўйича айни вақтда шифохонада бўлиб турган фуқаро билан суҳбатлашди.

 

“Йўл қоидасини бузганлигда гумонланиб тўхтатишди, мен уларга йўл қоидасини бузмаганимни айтгандим, шунда ЙПХ ходимининг укаси бўлган Ш. мени уриб кетди. Бироқ шундай бўлса ҳам улар шифокорларга хабар бергани йўқ. Бошим қаттиқ оғрияпти, биринчи ёрдам кўрсатишганда иккита укол қилишди бўлди. Нафасим сиқиб, дудуқланиб гапиряпман, хушимдан кетиб қолдим, бироқ у шунда ҳам мени уришда давом этди”, дейди жабрланувчи фуқаро.

Фуқарони таъкидлашича, 3 нафар ЙПХ ходими бу жараёнда гувоҳ бўлган, фуқарони урган шахс ходимларнинг бирининг укаси бўлган. ЙПХ ходимининг укаси фуқарога машинага чиқишни талаб қилган, бироқ фуқаро нега машинага чиқишини айтиб савол бергани оқибатида калтакланган. Вазиятга ЙПХ ходимлари ҳам аралашган, айтилишича уларнинг фаолияти давомида боди-камераси бўлмаган.

Ҳолат бўйича ўз муносабатини билдиришни сўраб туман ИИБ биносига борган Effect.uz мухбирига маълумот берилмаган. Шунингдек, фуқаронинг мурожаатини ўрганиш мақсадида шифохонага борилганда мазкур шифохонада рентген аппарати тўлиқ ишламаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу масалада блогер Отабек Ортиқов шундай ёзади:

Kun.uz, Effect.uz ва Demokrat.uz сайтлари мухбирлари билан бирга бир мурожаатни ўрганиш масаласида Чироқчи туман марказий шифохонасига борганимизда, шифохонадаги рентген аппаратларининг асосий қисми 29 декабр кунидан буён ишламаётганлигига гувоҳ бўлдик. (фақат бош қисмини рентген қилиш мумкин бўлган жиҳозларгина соз ҳолатда, қолгани эса бузуқ экан.

Қисқаси қовурғанг синса ҳам бошингни рентген қилишади, умуртқанг шикастланса ҳам бошингни рентген қилишади, ЛОГИКА)

Прикин 20 кундан бери рентген йўқ ҳисоби. Кўкрак қафаси шикастланган бирор касал келса нима фотоаппаратда рентген қиласизларми ёки бирор фолбин чақириб фол очтириб танасини қайси қисми шикастланганини аниқлатасизларми?… Мана сенга 3-ренесанс.

Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё ИИБ ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан муносабат кутамиз.