Термиз давлат университети ректори, Олий мажлис сенатори Абдуқодир Тошқулов номзоди Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Шу муносабат билан амалдаги вазир Иномжон Мажидов расман лавозимидан озод этилди. Маълумотларга кўра, Мажидов ЎзМУ ректори бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати вазир Иномжон Мажидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Миллий  университети ректори этиб тайинлангани тўғрисида тарқалган хабарлар расмий асосга эга эмаслиги тўғрисида хабар берган эди.

Facebook Comments