Тошкент шаҳрининг собиқ, амалда Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.

“Рахманбек Джахангирович Усманов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлансин”, дейилади фармонда.

Маълумот учун, 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович 2018 йилнинг 3 октябрь куни Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

Раҳмонбек Усмонов 1960 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йили Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

2011–2012 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи, 2012–2018 йилларда эса Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.

Facebook Comments