1993 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” деб белгиланди.

Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, балки айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами, деб қабул қилинган.

Шу муносабат билан, Effect.uz ижодий жамоаси Ўзбекистондаги барча ҳарбийларни ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини байрам билан муборакбод этади!

 

Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги “Санам тикувчилик фабрикаси” МЧЖ бошқарув раиси Фахриддин Эркаев Қуролли Кучлар байрами муносабати билан ўзининг табрикномасини йўллади.

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари! Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этаман.

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган Сиздек мард ва жасур, эл-юртга садоқатли Ватан ҳимоячилари билан хақли равишда фахрланамиз.

Сиз билан ҳамкорликда ишлаш биз учун жуда шарафли ва масъулиятли эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор қутлуғ сана билан чин қалбимдан самимий табриклаб, Сизларга мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва Ватанимиз тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман.

Ушбу байрам хонадонларингизга чексиз қувонч, файзу-барака, фаровонлик олиб келсин! Юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Ҳурмат билан, “Санам тикувчилик фабрикаси” МЧЖ бошқарув раиси, Фахриддин Эркаев

Ватанпарварлик туйғуси ҳеч биримизни тарк этмасин!