Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқини бўйича 2011-2020 йиллар оралиғидаги энг яхши реферилар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, етакчи сифатида германиялик Феликс Брих (141 балл) қайд этилди. Ундан 1 очкога ортда қолган туркиялик Жунайт Чақир эса 2-бўлди. Сўнгги ўн йиллик энг кучли ҳакамлари учлигини нидерландиялик Бьорн Кёйперс якунлаб берди. Равшан Эрматов эса 33 балл билан 16-поғонадан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2019 йил ноябрида ҳакамлик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилган эди.

Facebook Comments