Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 500 нафар фермернинг фаолият олиб борадиган ерлари мажбуран кластерга олиб берилмоқда.

Фермерлар бундан норози бўлиб, Ҳукуматга мурожаат қилишди. 13 январь кунидан бошлаб, Қизириқда Идоралараро комиссия тузилган бўлиб, айни вақтда мазкур комиссия фермерлар ва кластер ўртасида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўрганмоқда.