Бирон иш бошлаш учун ҳаммада ҳам маблағ етарли эмас, давлат эса тадбиркорларни қўллаб қувватлаш учун йилига миллиардлаб маблағ яъни кредитлар ажратади. Одамлар буни эшитгач кредит олиш учун банкларга югуришади.Аввалига бир дунё қоғозбозликлар, шартлар бошланади. Иш ҳаққи дейишади кафил дейишади. Давлат ишида ишламайди, аммо тадбиркорлик қилиш учун тўла салоҳияти бор инсон бошини чангаллаб қолади.

Ойлик иш ҳаққини қаердан олай?

Кимни кафил қилай?

Ахир иш бошласам ўзимга ўзим кафилку, тўлайман давлатдан олган қарзимни. Майли, буни ҳам бир амаллаб кредитни расмийлаштиради.

Ундан кейин энг алам қиларли жараёнлар бошланади. Олган кредитигизни қўлингизга нақд ҳам қилиб беришмайди, пластик картангизга ҳам ўтказишмайди. Фақат баъзи бир фирмаларга ўтказа оласиз. Тўғри фирмаларда сизга керакли нарсалар бор аммо ҳаммаси ўша жойдан битади дегани эмас бу.

Тадбиркорлик қилиш учун албатта бироз нақд пулга эҳтиёж сезилади. Бироз ҳам эмас анчагина. Пул туширилган фирма ҳам айниб қолади. Бир миллион сўмлик маҳсулотини нақдга олсангиз шу нархда, банк кредити ҳисобидан олсангиз камида бир ярим миллионга сотишини айтади. Тадбиркор бечора яна бошига уради, ахир ўнта маҳсулот учун мўлжал қилган пули еттита нарсага ҳам етамаяптику.

Қолган маблағни эса нақд қилиб амаллаб олмоқчи эди. Бўлажак тадбиркор ҳали иш бошламасидан олдин касотга учрашни бошлайди. Майли бунисига ҳам рози бўлади. Режасидагидан камроқ таварни сотиб олади, ва қолган пулни нақд ёки пластик орқали қўлимга тегадиган қилиб беринг дейди.

Хўўўш хисоблаш бошланади. Фирма раҳбари ўзининг шартини айтади. Қолган Ўн миллион сўмингизни карта ёки нақд пул кўринишида олишни истасангиз биз ундан 30 фоиз устама оламиз. Шунда сизга етти миллион сўм пул тегади. Рози бўлсангиз шу бўлмаса ўзингиз биласиз. Тадбиркор яна бошини муштлайди.

Тадбиркорлик қилиб нима қилардима Россияга кетиб бир йил ишласам бундан кўп пул ишлаб топардим. Ҳар холда ўзимнинг пулим бўлар эди давлатдан қарз бўлмас эдим. Банкдан Йигирма миллион кредит олдим Уч миллион тавардан ютқаздим, уч миллион нақд қилиш жараёнида ютқаздим. Ҳали иш бошламасдан туриб олти миллион зарар.

Кредит беришни ўйлаб топган ақлли ва доно иқтисодчиларга бир савол бермоқчиман.

Кредитлар ҳақида режа тузганингизда ўша маблағни одамларнинг қўлига тўлиқ етиб бориши ҳақида ҳам рўйлаб кўрасизларми бирон марта?

Қандай ривожланиши мумкун маблағ келмай туриб йўқотилаверса?

Кичик бизнес учун ҳам ўртача сумма камлик қилади. Сабабларини юқорида оддий калҳўзчасига келтириб бердим.

Бу ҳолат шаҳсан менда ва мен таниган инсонларда, реал ҳаётда бўлиб ўтган ва яна юзлаб одамлар ҳаётида содир бўлишда давом этмоқда.

Кредит берсангиз ҳар томонлама ўйлаб чиқинг, Олган кредити арзимаган лекин қарзи осмонга етган тадбиркорларни кўпайтириб касот қилишдан нима наф бор. Ундан кўра кредитларингиз ўзингизга буюрсин берманг.

Марказий банкдаги маъсуллар бу ҳақида  яхшилаб ўйлаб кўришса нур устига аъло нур бўлар эди. Мазкур муаммо сабабли кўплаб одамлар зарарига иш қилмоқда. Қўлга тегмай йўққа чиқса, кредит олгандан нима наф?

Хулоса ўзингиздан…

Рухсора Баҳромзода

Facebook Comments