Бугун, 14 январь куни Президент фармонларига мувофиқ ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ушбу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, тегишли фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди.

Унга ушбу ҳарбий унвонни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев топширди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўша пайтдаги мудофаа вазири, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди. Шунингдек, ўша йили Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов генерал-полковник ҳарбий унвони билан, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эса генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди.

Маълумот ўрнида: генерал-лейтенант ҳарбий унвони Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан 3-ўринда туради (армия генерали ва генерал-полковник унвонларидан кейин).

Facebook Comments